Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Лукашенко: "Коронавирус касаллик эмас, сиёсат"

Лукашенко: "Коронавирус касаллик эмас, сиёсат"

Беларусь Президенти Александр Лукашенко коронавирус пандемиясини "касалликдан ҳам кўпроқ бошқа нарса" деб атади. Бу ҳақда 29 май, жума куни Belnovosti.by хабар бермоқда.

“Мен ҳанузгача битта принципга амал қиламан: коронавирус касаллик эмас. Балки, ярми касалликдир, балки ундан камроқ", — деди Лукашенко Минск трактор заводига ташрифи пайтида коронавирус билан боғлиқ вазиятни айтаркан.

Коронавирус касалликдан кўра кўпроқ сиёсий ўйин, 2020 йил эса "сиёсат йили"дир. “Одамлар аҳмоқ. Бу ҳозирги даврнинг ўзига хослиги ва мураккаблиги”, — деди Беларусь президенти.

Аввалроқ, Лукашенко Ғарбнинг бой мамлакатларида ишсизлик ҳақида эълон қилганди. "Худога шукур, биз бундай қилмадик, ёпмадик", — деди давлат раҳбари ишлаб чиқаришни тўхтатмаслик тўғрисидаги қарорнинг тўғрилигини таъкидлаб.

Беларусда коронавирус билан курашиш учун қатъий карантин чекловлари киритилмаган. Лукашенко буни иқтисодий сабаблар билан изоҳлади ва бир неча бор пандемия атрофидаги вазиятни ортиқча ваҳима деб атади.

Киритилди: 15:49 29.05.2020. Ўқилди: 5186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!