Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Лукашенко Беларусдан қочишга мажбур бўлади"

"Лукашенко Беларусдан қочишга мажбур бўлади"

Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Белорусь Президенти Aлександр Лукашенко ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Лукашенко ҳокимиятни сақлаб қололмайди ва охир-оқибат қочишга мажбур бўлади.

“Беларусь Лукашенко режимини тугатишга тайёр. У ўз халқига хиёнат қилди ва бутун мамлакат унга қарши исён кўтарди. Беларусда норозилик намойишлари Лукашенко учун интиҳонинг бошланишидир. Унинг ўзи буни тушунади. У қанча вақт бардош беради — бир ҳафта, бир ой, бир йил... Лукашенко, барибир, мамлакатдан қочишга мажбур бўлади", — деб ёзади у.

Aввалроқ, Лукашенко мамлакатнинг қулашига йўл қўймаслигини айтганди.

Киритилди: 17:28 12.08.2020. Ўқилди: 8078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!