Лос-Анжелес чеккасидаги Гарден Гров шаҳрида хавфли кимёвий моддани ўз ичига олган бакнинг портлаш хавфи сақланиб қолмоқда.
Ҳодиса GKN Aerospace объектида содир бўлган. Бакда пластмасса ва авиация саноатида ишлатиладиган ёнувчан суюқлик бўлган метил метакрилат мавжуд.
Ўт ўчирувчилар бакни совутишга ҳаракат қилмоқдалар, аммо ички ҳарорат кўтарилишда давом этмоқда. Фавқулодда хизматларнинг маълумотларига кўра, у соатига тахминан бир даражага кўтарилмоқда. Агар бак ёрилиб кеца, у 7000 галлонгача заҳарли моддани чиқариши ёки қўшни бакларга зарар этказиши мумкин бўлган портлашга олиб келиши мумкин.
Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом Ориндж округида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Таъсирланган ҳудудда эвакуация амал қилмоқда, аммо баъзи аҳоли уйларини тарк этишдан бош тортмоқда.
Шифокорлар кимёвий буғларга узоқ вақт таъсир қилиш жиддий нафас олиш муаммоларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, ҳаво мониторинги тизимлари ҳали модданинг хавфли концентрациясини аниқламаган.
Қутқарувчилар, шунингдек, мумкин бўлган тўкилиш ҳолатларига тайёргарлик кўришмоқда ва кимёвий модданинг бўрон дренажлари, каналлар ва охир-оқибат океанга киришининг олдини олишга ҳаракат қилмоқдалар.