Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Лондонда ишлаган мутахассис Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Лондонда ишлаган мутахассис Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Узоқ йиллар хорижда ишлаб тажриба орттирган Назиржон Жўраев Навоий вилояти ҳокимининг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинланди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Н.Жўраев 1983 йилда Кармана туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институтини битирган. 2007 йилда Лондон бухгалтерия ва молия коллежини тамомлагач, 2011 йилгача Англияда Oceanic Village компаниясида менежер, 2018 йилгача Jones Lang Lasalle компаниясида бизнес иншоотларини бошқариш бўйича менежер ёрдамчиси вазифаларида ишлаган. Шунингдек, Лондон қимматли қоғозлар бозорида тажриба тўплаган. Англиядаги Раскин университетининг магистратура босқичида таълим олган.

Ўзбекистонда мен каби мутахассисларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини кўриб, туғилиб ўсган юртимга қайтиб, хизмат қилишга қарор қилдим. Вилоят ҳокимининг таклифидан руҳланиб, ғайрат ва шижоат билан ишга киришаман. Навоий вилояти жуда катта ресурсларга бой ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, ер ости ва ер усти табиий захираларидан қурилиш индустриясида кенг фойдаланиладиган шиша, мармар ва гранит тошлари ҳамда базалт толасини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб чиқдим. Хорижий инвесторлар билан мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича вилоятда катта имкониятлар мавжуд. Хорижда ўрганганларимни ҳаётда қўллаш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман, дейди ҳоким маслаҳатчиси.

Тажрибали мутахассис вилоятга камида 2 та халқаро банк инвестицияларини жалб этиш, Германиядаги университет филиалини очиш ҳамда бир қатор инновацион ғояларни ўз ичига олган инвестицион лойиҳалар бўйича ўз таклифларини илгари сурмоқда.

Киритилди: 12:19 20.01.2019. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!