Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Лондон Украинага 2,3 миллиард фунт стерлинг ажратишни режалаштирган

Лондон Украинага 2,3 миллиард фунт стерлинг ажратишни режалаштирган

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс жорий ҳафтада дунё етакчиларига Лондонннинг Украинага 2,3 миллиард фунт стерлинг ажратиш режасини маълум қилмоқчи. Ушбу маблағ 2023 йилда берилиши кўзда тутилаётган ҳарбий ёрдам ҳисобланади, деб ёзмоқда Financial Times газетаси.

Трасс, душанба куни Лондонда бўлиб ўтган Елизаветы II нинг давлат дафн маросимида кўплаб давлатлар етакчилари билан учрашгани айтилмоқда. Сешанба куни эса у Нью-Йорк шаҳрида бўлиб, Украинани келгусида ҳам қўллаб-қувватлашини эълон қилади, деб ёзмоқда газета.

АҚШга ташрифи чоғида у президент Жо Байден билан икки томонлама музокара олиб боради. Бундан ташқари, сешанба куни Трасс Франция президенти Эммануэль Макрон билан ҳам музокара олиб бориши режалаштирилган.

Август охирида Британия ҳукумати Россия махсус ҳарбий амалиёт бошлагандан кейин Киевга 2,3 миллиард фунт стерлинг ажратганини маълум қилган эди.

Киритилди: 14:49 20.09.2022. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!