Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ла Лига. «Реал» ўз уйида «Барселона»ни таслим этиб, пешқадам «Атлетико»га етиб олди

Ла Лига. «Реал» ўз уйида «Барселона»ни таслим этиб, пешқадам «Атлетико»га етиб олди

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 30-турида «Реал» ва «Барселона» жамоалари 10 апрель, шанба куни ўзаро баҳс юритди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Карим Бензема қанотдан узатиб берилган тўпга товони билан зарба бериб, чиройли голга муаллиф бўлди. 28-дақиқада Тони Крооснинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегган ҳолда дарвозадан жой олди.

Иккинчи бўлимда каталонлар фаолликни оширди. 60-дақиқада Оскар Мингеса ҳисобни қисқартиришга эришди. Қолган вақтда ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор имкониятлар бўлди. Бундан ташқари учрашув якунланиши арафасида Каземиронинг четлатилишидан кейин мадридликлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 66 тага етказиб олган ҳолда пешқадам «Атлетико»га етиб олди. «Барселона» 65 очко билан учинчи ўринга тушди.

«Реал Мадрид» — «Барселона» учрашувида урилган голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Ла Лига

30-тур баҳслари

10 апрель, шанба

«Реал Мадрид» — «Барселона» 2:1

Голлар: 1:0 – 13 Бензема, 2:0 – 28 Кроос, 2:1 – 60 Мингеса.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано Диас, 72).

«Барселона»: тер Штеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Серхи Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.

Огоҳлантиришлар: Педри (23), Араухо (26), Начо (69), Альба (84), Каземиро (89).

Четлатиш: Каземиро (90).

«Хетафе» — «Кадис» 0:1

Гол: 0:1 – 64, автогол Тимор.

«Атлетик Б» — «Алавес» 0:0

«Эйбар» — «Леванте» 0:1

Гол: 0:1 – 45 Де Фрутос.

Киритилди: 11:50 11.04.2021. Ўқилди: 2279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!