Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Курсантлар пахта теримига жалб қилингани юзасидан расмий маълумот берилди

Курсантлар пахта теримига жалб қилингани юзасидан расмий маълумот берилди

Давлат божхона қўмитаси курсантларни пахта йиғим терим мавсумига жалб этилгани ҳақидаги хабарларни сохта ва асоссиз деб атади.

Қайд этилишича, бугунги кунда Божхона институтида ўқув жараёни тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа асосида узилишларсиз давом этмоқда.

Институт курсантларини пахта йиғим терим мавсумига жалб этиш бўйича бирор бир буйруқ қабул қилинмаган. Барча шахсий таркиб ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.

Аввалроқ айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

 

Киритилди: 14:37 18.09.2019. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!