Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кун кулгиси!.. (42-қисм)

Кун кулгиси!.. (42-қисм)

Бемор жарроҳ ҳузурида.

— Дўхтир, қулоғим оғрияпти!

— Унда кесиб ташлаймиз.

Бемор югурганча ташқарига чиқиб терапевт ҳузурига кирди.

— Дўхтир, қулоғим оғрияпти. Анави жарроҳ кесиб ташламоқчи бўлди.

— Э, бу жарроҳлар ўзи шунақа. Мен сизга бир дори ёзиб бераман, қулоғингиз ўзи узилиб тушади.

 

***

Тижоратчи врачга уйқусизликдан шикоят қилди. Врач ундан сўради:

— Сиз кўзларингизни юмиб, ўзингизча қўйлар подасини тасаввур қилиб, уларни бирма-бир санаб чиққанмисиз?

— Ҳа, аммо фойда бермади.

— Нега?

— Тасаввуримда қўйларни санаб бўламан, поездга ортаман, қаергадир олиб бориб сотаман-да, туни билан “арзон сотиб қўймадиммикан?” деб ўйланаман.

 

***

— Икки карра икки қанча бўлади?

— Сотасизми, ё харид қиласизми?

 

Киритилди: 12:00 16.11.2020. Ўқилди: 3368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!