Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кулги лаҳзаси

Кулги лаҳзаси

* * *

 

— Вафодор ва бевафо эр ўртасида қандай фарқ бор?

— Катта фарқ бор. Вафодор эрнинг баъзан виждони қийналиб туради.

 

***

Дўст дўстига хат ёзди:

— Вей, хотиним билан учрашиб юрибсанми, рўзғорнинг ярмини кўтаргин-да, ноинсоф!

 

***

Эр-хотин ажралишаяпти. Гувоҳ судьяга деди:

— Қўшниларим ҳақида сира ёмон гап айта олмайман. Улар муштлашишсаям, доимо жимгина муштлашишарди.

 

***

— Эрингиз билан қандай яшаяпсиз?

— Сўраманг! У қачон қараса менга хиёнат қилади. Мен бўлсам, шунча марта унга садоқатли эдим.

 

***

Икки дайди ит янги ўзбекнинг болонкасини кузатаркан, бири иккинчисига деди:

— Жуда чиройли экан!

— Э, нимаси чиройли? Уни сувдан чиққанда кўрсайдинг! Қомат эмас, чўп дейсан!

 

***

Янги ўзбеклар ресторанидаги эълондан:

— Хотинларингиз билан овқат тайёрлашни билмагани боис ажралишманг! Яхшиси бизнинг ресторанга келиб овқатланинг ва хотинларингизни оилавий бахт учун қолдиринг!

 

***

Бир ҳомиладор аёлга кўпроқ музқаймоқ ейишни маслаҳат беришганди. Рентгенга тушаётганда врач қараса, она қорнида эгизак ака-укалар жисмоний тарбия билан шуғулланаётганмиш ва бири иккинчисига дермиш:

— Ҳечқиси йўқ, ука, бир амаллаб қишдан чиқиб олармиз!

 

***

Бир куни чукча ўрмонда кетаётса, бошқа бир чукча белигача чуқур қазиб қўйибди. Ундан сўради:
— Нега чуқур қазидинг?
— Белимгача суратга тушмоқчиман.
Орадан бирмунча вақт ўтиб қайтиб келаётса, чукча яна битта шундай чуқур қазиб қўйибди0 Сўради:
— Яна нега иккинчи чуқурни қазидинг?

— Суратимни икки нусхада чиқартирмоқчиман.

 

***

Бир куни икки чукча ўрмонда адашиб қолишди. Бири деди:
— Руслар адашса, милтиқдан осмонга қарата ўқ узаркан.
Иккинчиси қўлидаги милтиқдан осмонга қарата ўқ уза бошлади. Отди, отди охири тўхтади. Шериги сўради:
— Нега тўхтадинг?

— Ўқ тугади.

 

***

Бир куни чукчани жосусликка юбораётиб тайинлашди:
— Агар соқчи сени пайқаб қолса, қандайдир ҳайвоннинг овозида бақиргин. Масалан, мушук бўлиб миёвлагин!
Чукча кетди. Юра-юра ортга қайтиб келаётса, соқчи пайқаб қолиб бақирди:
— Тўхта! Ким келаяпти?

— Биз мушуклармиз. Уйга қайтаяпмиз!

 

Киритилди: 16:13 24.06.2020. Ўқилди: 3064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!