Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Крейгдан тортиб Гейтсгача: Нега бадавлат инсонлар ўз фарзандини мероссиз қолдирмоқда?

Крейгдан тортиб Гейтсгача: Нега бадавлат инсонлар ўз фарзандини мероссиз қолдирмоқда?

Актёр Дэниэл Крейг ўз бойлигини фарзандларига мерос қилиб қолдирмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. «Style.rbk» фарзандларининг ўзи мустақил бирор натижага эришиши учун миллионлаб пулларини хайрия йўлида сарфлаган машҳурлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Дэниэл Крейг, актёр (бойлиги — 128 миллион фунт)

2019 йилда Элтон Жон Forbes версияси бўйича энг кўп маош оладиган юлдузлар орасида 19-ўринни эгаллаган эди: нашр ҳисоб-китобларига кўра, у бир йил ичида 83 миллион доллардан ортиқ пул ишлаган. Маблағларнинг бир қисми икки ўғлига ишлатилган, бироқ Жон бойлигини уларга мерос қилиб қолдириш ниятида эмас. Элтон Жонни бу каби фикрга келишига дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бирининг ҳаракати ундаган: «Бойлиги бўйича Америкада учинчи ўринда турадиган Уоррен Баффет ажойиб схемани таклиф этди: у фарзандларига уй, машина ва асосий эҳтиёжлари учун етадиган маблағни қолдиради. Аммо бу Пиккасонинг картиналарини сотиб оладиган даражада катта пул эмас».

Уоррен Баффетт, инвестор (бойлиги — 82,5 миллиард доллар)

Элтон Жон томонидан ёдга олинган Уоррен Баффетт бойлигининг 99 фоизини хайрия ташкилотларига васият қилган. У 2010 йили Microsoft асосчиси Билл Гейтс билан биргаликда дунёнинг энг бадавлат инсонларини хайрияга йўналтиришга чорловчи The Civing Pledge кампаниясини ишга туширган.

Баффеттнинг уч нафар фарзанди бўлиб, уларнинг энг кичиги — Питер Баффетт ҳозирда 62 ёшда.

Билл Гейтс, Microsoft асосчиси (бойлиги — 96,5 миллиард доллар)

Билл Гейтс турмуш ўртоғи Мелинда билан биргаликда дунёдаги энг катта хайрия фондларидан бири — Bill & Melinda Gates Foundation’га эгалик қилади. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тенгсизлик масалалари билан шуғулланади, миллиардернинг ўзи эса фонд ҳисобига қарийб 36 миллиард доллар ўтказиб берган. Шу билан бирга, жуфтлик ўз бойлигининг катта қисмини хайрияга васият қилган бўлиб, уч нафар фарзандини ҳам унутмаган — Женнифер Кэтрин Гейтс (23 ёш), Рори Жон Гейтс (20 ёш) ва Фиби Адель Гейтс (17 ёш) — 10 миллион доллардан меросга эга бўлади.

Лорен Пауэлл Жобс, филантроп (бойлиги — 18,6 миллиард доллар)

Март ойида Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс турмуш ўртоғидан қолган барча меросни хайрияга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилган. The New York Times’га берган интервьюсида у иқтисодий тенгсизлик ривожланиб бораётган дунёда шахсий капитални кўпайтиришни тўғри дея ҳисобламаслигини айтган. Лорен ўзига мерос бўлиб қолган маблағларни айнан ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш ва таълим лойиҳаларига сарфлашни режалаштирмоқда: бу масалалар билан ўзи томонидан асос солинган Emerson Collective ташкилоти шуғулланади.

Стив Жобснинг тўрт нафар фарзанди бор бўлиб, уларнинг уч нафари — Рид (28 ёш), Эрин (24 ёш) ва Ева (22 ёш) Лорен Пауэлл билан никоҳидан туғилган.

Михаил Фридман, LetterOne Holdings ва «Альфа-Групп» эгаси (бойлиги — 15 миллиард доллар)

2016 йилда «Альфа-Групп» эгаси Михаил Фридман бойлигининг аксарият қисмини хайрияга йўналтиришини маълум қилган. «Ёш бола ёки ўсмирга катта миқдорда пул бериш — унинг ҳаётини синдиришга олиб келади деб ўйлайман», — дея аниқлик киритган бизнесмен. Фридманнинг тўрт нафар фарзанди бор бўлиб, ўғли Александр ўз бизнесини бошлаб юборган. 19 ёшли йигит товарларни етказиб бериш билан шуғулланувчи SF Development компаниясига асос солган.

Киритилди: 04:00 30.03.2020. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!