Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади

Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сонли қарорига мувофиқ, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) тизимида Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ташкил этилади.

Марказ қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини олиб боради:

– сунъий йўлдош аппаратлари орқали Ерни масофадан зондлаш, унинг маълумотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш;

– космик соҳага оид хизматларни кўрсатиш;

– космик соҳага илмий ва инновацион технологияларни кенг жалб этиш мақсадида мазкур соҳадаги илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш;

– космик ва геоахборот технологиялари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари, мудофаа ва хавфсизлик соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

Шунингдек, Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахсларга космик мониторинг, сунъий йўлдош ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари орқали Ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космик соҳага оид бошқа хизматлар кўрсатиш ваколатларига эга.

Киритилди: 11:42 24.05.2022. Ўқилди: 1981 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!