Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

коронавируснинг кучи қачон пасайиши маълум бўлди

коронавируснинг кучи қачон пасайиши маълум бўлди

Коронавируснинг тажовузкорлиги камида бир йилдан кейин пасаяди, демоқда вирусолог олим, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн. Бу ҳақда “Комсомольская правда”дага таяниб Замон.уз интернет нашри хабар қилди.

“Балки бу давр бир йилдан уч йилгача чўзилар. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 ана шундай вирус”, дейди профессор.

Олим вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганишини айтди. Альтштейннинг аниқлик киритишича, коронавирусга оғир касаллик чақириш фойдали эмас, чунки инсон бошқалар билан мулоқот қилмай қўйса, инфекция бошқаларга ўтолмай қолади.

“Коронавируслар организмга нисбатан енгил муносабатда бўлишга мослашган, яъни унинг имкониятларидан фойдаланади, кўпаяди, кучли зарар етказмасдан унинг ҳисобига яшайди”, дея қўшимча қилди олим.

У янги вирус ана шу йўлдан кетишига умид қиларкан, SARS-CoV-2 бошқа коронавируслардан юқори даражадаги юқумлилиги билан фарқ қилишини қайд этиб ўтди.

Киритилди: 03:30 06.07.2020. Ўқилди: 14334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!