Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавируснинг иккинчи тўлқини қиш фаслига тўғри келиши мумкин

Коронавируснинг иккинчи тўлқини қиш фаслига тўғри келиши мумкин

Коронавируснинг янги — иккинчи тўлқини ноябрь-декабрь ойларида юз бериши мумкин. Бу ҳақда шифокорларнинг бутунжаҳон касаба уюшмаси WMA’нинг собиқ раҳбари профессор Леонид Эйдельман айтиб ўтди.

Олимнинг таъкидлашича, касалликнинг янги тўлқинига жиддий тайёрланиш лозим:

«Ҳар йилдаги каби ноябрь-декабрда нафас йўллари касалликлари кўпайишини англаш лозим. Шу сабабли йўталаётган, аксираётган касалларни коронавирусга чалинганлардан фарқлаш қийин бўлади. Айнан шу катта муаммодир».

Коронавируснинг кузги тўлқини карантин чекловлари бекор қилингани сабабли ёзгисидан кучлироқ бўлади.

Ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бутун дунёда кўпаймоқда. «Аслида касалланганлар сони аниқланганларидан кўпроқни ташкил қилади», деб қўшимча қилган Эйдельман.

Киритилди: 16:30 05.07.2020. Ўқилди: 2774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!