Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлмаслиги мумкин. Агар...

Коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлмаслиги мумкин. Агар...

Коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юзага келмаслиги мумкин, деб хабар бермоқда “TASS”.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

“Иккинчи тўлқин келишига ишонч йўқ. Ушбу касалликнинг бошиданоқ мавсум ўзгарганда нима бўлиши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. Янги вирус билан нима бўлишини олдиндан айтиш доим ҳам осон эмас”, дея таъкидлаган Райан.

Унинг сўзларига кўра, "янги тўлқиннинг потенциали унинг нафас олиш вируси эканлигини тушунишга асосланган" ва бундай вируслар "табиатда мавсумийликка мойил" бўлади.

Мутахассиснинг фикрича, ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларда ушбу касалликка чалиниш даражасининг ошганига иккинчи тўлқин сифатида эмас, балки пандемиянинг "иккинчи чўққиси" сифатида қараш керак, чунки "вирус унинг қайта юқишини олдини олиш учун етарли даражада енгилмаган".

Шу муносабат билан Райан барча кучларни эҳтимолий иккинчи тўлқиндан сақланиш учун бир жойга тўплаб, қарши курашга чақирди.

"Агар иккинчи тўлқин билан курашишимиз керак бўлса, курашамиз", деди у "биринчи тўлқиндан сабоқ олинган бўлса" кейинги кураш янада самарали бўлишини таъкидлар экан.

 

Киритилди: 21:00 04.07.2020. Ўқилди: 5981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!