Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавируснинг энг аниқ белгиси маълум қилинди

Коронавируснинг энг аниқ белгиси маълум қилинди

Лондоннинг "Kings" коллежи олимлари коронавирус инфекциясининг энг аниқ белгиси ҳид билиш қобилиятини йўқотиш деган хулосага келишди. Бу ҳақда тадқиқотга таяниб "Reuters" хабар бермоқда.

Ҳид билишнинг йўқолиши беморларнинг деярли 60 фоизида кузатилган, уларда кейинчалик коронавирус тасдиқланган ва фақат 18% салбий натижа кузатилган. Ушбу кузатиш олимларни ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши, масалан, юқори иситмадан кўра кўпроқ коронавирус аломати деган хулосага олиб келди.

Тадқиқотчилар коронавирусга чалинганларни аниқроқ билишга имкон берадиган моделни яратдилар. Асосий аломатлар қуйидагича кўриниши олди: ҳид ва таъм билишни йўқотиш, юқори иситма, доимий йўтал, заифлик, диарея, қорин оғриғи ва иштаҳани йўқотишдир. Коллеж профессори Тим Спекторнинг сўзларига кўра, ҳид билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши инфекция хавфини уч баравар оширади.

"Биздаги маълумотларга кўра, ҳид ва таъм билиш қобилиятини йўқотадиган одамларда CОВИД-19ни юқтириш  эҳтимоли уч баравар юқори, шунинг учун улар касаллик тарқалишини камайтириш учун етти кун давомида ўзларини изоляция қилишлари керак", деди Спектор.

Киритилди: 17:21 01.04.2020. Ўқилди: 15342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!