Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирусни юқтирган аҳволи оғир беморларда “даҳшатли ҳолат”лар кузатилмоқда

Коронавирусни юқтирган аҳволи оғир беморларда “даҳшатли ҳолат”лар кузатилмоқда

Америкалик шифокорлар баъзи оғир беморларда миянинг ишдан чиқиши, хотира чалкашлиги, инсулт ва тутқаноқ каби ҳолатларни қайд этишди, деб ёзади “New York Times”. 

Энг ёмони, ушбу кузатишни бошқа мамлакатлардаги шифокорлар ҳам тасдиқлашди.

Инфекцияланган одамлар нафас қисилиши, йўтал ва иситма билан оғришади,  ва бу мияга етарлича ҳаво етиб бормаслигига таъсир қилади. Айниқса, коронавирус оғир кечаётган беморларда миянинг ишдан чиқиши кузатилади. Айнан шу таъм ва ҳид билишнинг пасайишига олиб келади, юрак муаммолари кузатилади.

Бундай хулосалар биринчи марта вирус тарқалган Ухандаги шифокорлар томонидан ҳам қайд этилган эди.

Америкалик невролог Элисс Форининг сўзларига кўра, камдан-кам ҳолларда вирус мияга тўғридан-тўғри кириб бориши мумкин. Бу масалада америкалик мутахассисларнинг кузатувлари италиялик шифокорларнинг хулосалари билан бир хил. Уларнинг барчаси қон томирлари, конвулциялар, энсефалопатик аломатлар, қўллар ва оёқларнинг инсонга бўйсунмаслиги каби янги ва хавфли аломатларни қайд этишди.

Брешиада (Италия)ги касалхонада ҳатто “NeuroCovid” бўлими очилди. У ерда неврология муаммолари бўлган одамларни даволашади. Аммо, шифокорларнинг таъкидлашича, коронавирус билан оғриган беморларнинг аксариятида бундай муаммолар бўлмайди.

Бироқ, невролог Роберт Стивенсоннинг кузатувлари шуни кўрсатдики, якуний хулоса учун далиллар жуда кам. Ушбу аломатлар қондаги кислороднинг паст даражасини кўрсатиши ҳам мумкин экан.

 

 

 

 

Киритилди: 10:36 04.04.2020. Ўқилди: 8486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!