Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусга қарши биринчи вакцина қачон савдога чиқарилиши маълум бўлди

Коронавирусга қарши биринчи вакцина қачон савдога чиқарилиши маълум бўлди

Россияда коронавирусга қарши вакциналарнинг биринчи партияси икки ҳафта ичида ишлаб чиқарилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко.

"Икки ҳафта ичида коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг биринчи тўпламлари чиқарилади", деди Мурашко. Вакцинанинг ишлаб чиқарилиши, авваламбор, Россия бозоридаги талабни қондириш учун йўналтирилишини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни хавфсиз ва самарали деб атади. Маълумот учун, Путиннинг қизи шу вакцина билан биринчи бўлиб эмланган. Мурашко, шунингдек, хорижий давлатларнинг, хусусан, АҚШнинг танқидларини асоссиз деб ҳисоблади. Унинг сўзларига кўра, бунга рақобатдан қўрқиш сабаб бўлган.

Киритилди: 14:11 12.08.2020. Ўқилди: 5692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!