Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирусга чалиниб, вафот этган эркак: "Шифокорлар бошқа беморларни даволашсин"

Коронавирусга чалиниб, вафот этган эркак: "Шифокорлар бошқа беморларни даволашсин"

Уэльснинг Рексем шаҳрида ўз-ўзини карантинга олган киши коронавирус инфекциясидан вафот этди. Унинг севгилиси томонидан юборилган видолашув хабари "Daily Mail" газетаси томонидан эълон қилинган.

47 ёшли Тим Гэлли касалликнинг енгил аломатларини 21 март куни зиёфатга борганидан кейин пайқади. Аввалига томоғида озгина қичишиш пайдо бўлди, аммо тез орада ҳарорати кўтарилди. 23 март, душанба куни у ишга бормасликка ва уйда ёлғиз қолишга қарор қилди. Севгилиси Донна Куттбертдан инфекцияни юқтирмаслик учун уйга келмасликни сўради.

«Албатта, унинг ҳарорати кўтарилгани мени ташвишга солди. Мен унинг коронавируси борлигидан қўрқардим, – дейди 46 ёшли Катберт. – Аммо у мени ҳимоя қилишга уринди, шунинг учун уйига келишимни тақиқлади.

Аёл Гэллидан тез ёрдам чақиришини талаб қилди, аммо эркак аҳволи нормал эканлигига ишонтиришда давом этди. "Унинг айтишича, аҳволи жиддий эмас. Шифокорлар аҳволи оғирроқ беморларга вақт сарфласин, деди у", – деди аёл.

Душанба куни кечқурун Кутберт унга хат ёзиб, бошидан кечирганлари ҳақида сўзлаб беришини сўради. Эркакни узоқ муддат кўра олмаслигидан хавотирда эканлигини айтди. Гэлли эса унга жавобан: "Аҳмоқ бўлма, албатта, биз тез орада учрашамиз", деб жавоб қайтарди.

24 март куни эрталаб Гэлли унинг қўнғироқларига жавоб беришни тўхтатди. Кейин Кутберт қўшниларидан унга нима бўлганини текширишни сўради. Улар эркакнинг соғлиги ёмонлашган деган ўйда тез ёрдам чақиришди. Уйга амаллаб киришганида Гэлли коронавирусдан вафот этганини аниқлашди. "У ўлаётган пайтда ёлғиз эди, деган фикрдан қутулолмайман, – деди севгилиси. – Тим барча хавфсизлик чораларига риоя қилган, аммо вирус барибир унга етиб борди".

Киритилди: 16:14 28.03.2020. Ўқилди: 6650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!