Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусдан тузалган бемор касалликнинг кучлироқ кўринишига чалиниши мумкинми?

Коронавирусдан тузалган бемор касалликнинг кучлироқ кўринишига чалиниши мумкинми?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб берди:

Касалланиб тузалгандан сўнг ҳам короновирус мутацияга учраши ва касалликнинг бошқа тури пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. Тузалгандан сўнг ҳам ниқобда юриш, унинг бошқа ўта ҳавфлироқ туридан ҳимояланиш учун керак.

Куз ва қиш мавсумида бу вирус ўз вирулентлигини, яъни касаллик чақириш қобилиятини янада кучайтириши ва ўта ҳавфлироқ кечуви кузатилиш мумкинлиги ҳақида дунё олимлари огоҳлантирмоқдалар.

Ўпка жароҳатланишлари кузатилган беморларга ривожланган давлатлар олимлари ва шифокорлари  тикланиш даври учун ногиронлик тайинлашни ҳам тавсия қилмоқдалар, сабаби уларнинг ўпка альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланиши мумкин, бу тўқималар эса алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилади.

Агар жароҳатланган тўқималар фиброз тўқима билан тўлиқ қопланмаган бўлса, улар секин-аста тикланади. 

Организмнинг қайта тикланиш механизми мавжуд бўлиб, бемор доимий равишда шифокор назоратида туриб реабилитация муолажаларини бажариши керак, яъни нафас машқларини мунтаззам бажариб турсалар, руҳият ва асаб тизимини ижобий томонга қаратган холда қайта тикланишга ишонч билан қарашлик ҳам бу жароҳатланишлардан тезроқ тузалишга ёрдам беради.

Ишлайдиган ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида хусусий болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятига рухсат берилди. Бироқ бу барча МТМ ишлашини англатмайди. Фақатгина санитария қоидалари ва талабларига тўлиқ риоя қиладиган боғчалар ишлайди. 

ССВ мутахассислари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда "Болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятини бошлаш учун санитария қоидалари, меъёрлари ва талаблари" тасдиқланди.

Дори воситаларини қабул қилгандан сўнг организм узоқ вақт тозаланади ёки тикланади. Дори ва нафас шаклидаги жисмоний машқлар  ўз вақтида қўлланилганда самарали бўлади. Беморнинг аҳволи дорилар билан даволаш керак деб баҳоланса, уларни қисқа муддатга тайинлашга мажбурмиз. Иккала муолажани ҳам соғайиш мақсадида параллел, биргаликда олиб бориш эса янада яхши ва тезроқ натижага эришишга ёрдам беради.

Киритилди: 15:03 14.08.2020. Ўқилди: 2434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!