Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусдан олган сабоқларимиз...

Коронавирусдан олган сабоқларимиз...

1. Яқинларимиз касаллангани ва вафот этгани туфайли ўлимдан қўрқмайдиган бўлиб қолдик. Олдингидек коронавирус хабарларини қўрқув билан қабул қилинмайдиган бўлиб қолди. Бу гапимни Koronavirus info телеграм каналининг аъзолари камайиб кетаётгани ҳам тасдиқлаб турибди. 

2. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, Аллоҳ юборган заррадек балоси олдида ожиз қолаётгани. Одамларда коронавирусдан вакцина ёки фойдали дори-дармон яратилиши тўғрисида умидсизлик пайдо бўлди. Бир кун бир давони мақталса, бошқа куни ундан воз кечиляпти. Вируснинг янги тўлқини фожиали киноларида бўлганидек ваҳима билан кутиб олиняпти.

3. Қизиғи, вирусдан эҳтиёт чорасини кўриш унча фойда бермаётгандек. Яқинларимиздан ўзини қаттиқ карантинда тутганлари хаста бўлди ва ҳатто вафот этди. Бемалол юрганларнинг баъзилари эса соғлом юрибди. Бунда руҳий тетикликнинг ўрни катта бўляпти. 

4. Медицинаси кучли давлатларнинг кўпчилигида вирусни жиловлаш қийин кечяпти. Аксига олиб соҳада қолоқ мамлакатларда эса вазият қониқарли. Бу ҳолат вирусда инсон омилидан кўра илоҳий хоҳиш бўртиброқ кўринаётганини билдиради. Янада аниқроқ айтсам, Аллоҳнинг иродаси ҳаёт қонунияти - сабабларни ушлашдан кўра ғолиб кўриняпти. (Аслида Аллоҳнинг иродаси сабаблар пардаси билан ўралган бўлар эди). Бу эса вируснинг илоҳий жазо эканини англатади.

Мубашшир Аҳмад

manba: azon.uz

Киритилди: 04:00 30.10.2020. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!