Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус! Вакцина борасида Россия АҚШдан рад жавобини олгани маълум бўлди

Коронавирус! Вакцина борасида Россия АҚШдан рад жавобини олгани маълум бўлди

Aмериканинг CNN телеканалининг таъкидлашича, Россия амалдорлари AҚШ ҳокимиятига янги коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда ҳамкорликни таклиф қилишган, аммо рад жавоби олинган. Тегишли материаллар пайшанба куни каналнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Бу версияни баъзи "Москвадаги Россия мулозимлари" тасдиқлагани даъво қилинмоқда. Уларнинг исмлари ва лавозими кўрсатилмаган. Уларнинг сўзларига кўра, "ўзаро ишончсизлик туфайли" AҚШ бундай ҳамкорликка тайёр эмас". Ушбу шахсларга кўра, Россия вакциналар тўғрисидаги мавжуд маълумотларни Aмерика томони билан баҳам кўриши ва дори-дармонларни AҚШда ишлаб чиқаришга рухсат бериши мумкин эди. Ушбу манбалар "баъзи AҚШ фармацевтика компаниялари Россия вакцинаси ҳақида кўпроқ маълумот олишдан манфаатдордир", деган фикрни таъкидлаган.

Нашр AҚШ мулозимлари манбасининг шарҳига ишора қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, AҚШ Россия вакцинасига жуда шубҳа билан қарайди ва ундан фойдаланмоқчи эмас. Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, "AҚШда Россия вакцинасининг намуналари сотиб олинмаган".

Киритилди: 09:52 14.08.2020. Ўқилди: 6050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!