Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус ва карантин: Бир гуруҳ ҳарбийларга навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди

Коронавирус ва карантин: Бир гуруҳ ҳарбийларга навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди

Бугун ўзбек халқи дунё халқлари қатори синовли дамларни бошидан кечиряпти. Ҳамма ерда уйда қолишга чорловлар бўлаётган бир вақтда эрта-ю кеч ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган инсонлар борлиги ҳар қандай кишида ифтихор туйҳусини уйғотиши шубҳасиз. 

Айни дамда Тошкент шаҳар Соғликни сақлаш бош бошқармасига қарашли 1-сон клиник шифоханасида карантинга олинган юртдошларимиз Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий хизматчилар томонидан қатъий интизом ва тартиб асосида муҳофаза қилинмоқда.

Шундай масъулиятли дамларда ҳарбий хизматчиларнинг руҳиятини кўтариш, уларнинг ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм командири полковник Исмоил Қурбонов хизмат вазифасини сидқидилдан ўтаётган бир қатор шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазири ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони номидан навбатдаги ҳарбий унвонларни тантанали топширди. Полковник Исмоил Қурбонов 15 нафар ҳарбий хизматчига хизмат жойининг ўзида навбатдаги ҳарбий унвонларни топширар экан, бугунги синовли дамларда ўз садоқат ва ватанпарварлигини намоён этаётган ўғлонлар номига юксак ишонч билдирди, уларга улкан зафарлар тилади.

Ушбу қувончли лаҳзалар ҳарбий хизматчиларга улар хизмат ўтаётган ернинг ўзида топширилгани билан ҳам эсда қоладиган бўлди.

 

Киритилди: 07:47 01.04.2020. Ўқилди: 3598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!