Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус ва гриппнинг асосий фарқи маълум бўлди

Коронавирус ва гриппнинг асосий фарқи маълум бўлди

Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада? Бу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.

"Юқиш тезлигида. Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин даври ва жуда қисқа оралиқга эга (ҳодисалар оралиғидаги вақт). 

COVID-19 вирусида серияли оралиқ 5-6 кун, грипп вирусида оралиқ 3 кунни ташкил қилади. Бу эса грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга. 

Жамоат жойда болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланадилар. COVID-19 да катталарга қараганда болалар камроқ касалланадилар ва 0-19 ёшдагиларда учраши паст. 

Янги коронавирус турида қуруқ йўтал кузатилади (ёки кўп бўлмаган балғам). ОРВИ ва гриппда йўтал кўпинча нам ва тумов, бурунни битиши кузатилади. 

COVID-19 да 15% ҳолларда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5% критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. COVID-19 критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори. 

COVID-19 кекса ёшлилар ва ёндош касалликлари мавжудларда оғир кечишига олиб келиш хавфи мавжуд. 

COVID-19 да ўлим гриппга қараганда, айниқса мавсумий гриппга қараганда юқори. Хозирги маълумотларга қараганда коронавирусда умумий ўлим коэффициенти 3-4%ни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1%дан паст", деди у.

Киритилди: 12:45 13.08.2020. Ўқилди: 5758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!