Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус сабаб Қирғизистон ҳам чеклов эълон қилди

Коронавирус сабаб Қирғизистон ҳам чеклов эълон қилди

Қирғизистон Хитойдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб кирилишини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Давлат ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик инспекцияси маълум қилди, дея ёзмоқда ЎзА.

Таъкидланишича, 2019 йилнинг декабрида Қирғизистонга Хенань вилоятидан 48 тонна ўрдак гўшти олиб келинган, гўштларнинг хавфсизлиги ветеринария диагностикаси ва экспертиза марказида текширилган.

Муассасанинг таъкидлашича, Хенань вилоятида янги вирус қайд қилинган Хубэй вилоятидан 500 километр узоқликда жойлашган.

Барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар Хитойдан гўшт маҳсулотларининг олиб кирилишга чеклов қўйилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда янги вирус тарқалмоқда, сўнги маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 25 киши вафот этди ва 830 дан ортиқ киши касалликка чалинди. Вирус бошқа мамлакатларга ҳам ёйилмоқда, айни дамда вирус Сингапур ва Вьетнамда ҳам қайд қилингани маълум.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг тарқалишни Хитойда фавқулодда вазият дея эълон қилди, аммо ҳанузгача глобаль эпидемия дея эълон қилмаган.

Киритилди: 20:00 24.01.2020. Ўқилди: 3308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!