Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус пандемиясини жиловлашнинг энг самарали усули нима?

Коронавирус пандемиясини жиловлашнинг энг самарали усули нима?

Айни дамда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирусга пандемияси билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Хўш, вакцина топилмаган бир пайтда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули нима?

Фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўриш пандемияни жиловлашнинг энг керакли усулларидир. Айни пайтда, на Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), на бошқа расмий ташкилотлар вакцина яратилиши ва қўлланиши бўйича аниқ муддатларни айтиб бера олмаяпти.

ЖССТга кўра, пандемияга қарши курашда энг муҳим тамойиллар қуйидагилардир:

— вазиятни назоратда ушлаш, касалликни аниқлаш ва тарқалиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик. Бошқача айтганда, касалликнинг барча ҳолатлари қанчалик тез аниқланса, кўрикдан ўтказилса ва изоляция қилинса, вирусни жиловлаш осонроқ бўлади.

 Карантин қоидаларига амал қилмаслик, кўплаб одамларнинг нобуд бўлиши, соғлиқни сақлаш тизимига оғирлик қилиши билан бирга катта иқтисодий талофатларга олиб келади.

Одамлар ўртасидаги алоқани камайтириш ёки чеклаш натижасида ҳар бир бемор 4-5 нафар эмас, балки ундан ҳам камроқ одамларни зарарлаши мумкин. Натижада эпидемия секинлашади. Охир-оқибат вирусни юқтирганлар сонининг камайиши билан эпидемиянинг ўзи ҳам барҳам топади.

Киритилди: 17:05 12.07.2020. Ўқилди: 2860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!