Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус пандемияси ўзи билан яна бир хасталикни олиб келмоқда!

Коронавирус пандемияси ўзи билан яна бир хасталикни олиб келмоқда!

Парҳезшунослар коронавирус пандемияси оммавий семириб кетишга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Бунга кам ҳаракатли турмуш тарзи ҳамда ҳамиша ҳам фойдали бўлмайдиган озиқ-овқат истеъмоли сабаб бўлади, деб ёзади Daily Mail.

Британиялик парҳезшунос Женнифер Обертнинг таъкидлашича, ҳозир карантиндаги одамлар одатдаги турмуш тарзига қараганда 400 калория камроқ сарфлашмоқда. Шу билан бирга, кўпчилик стрессга тушиб қолаётгани боис тинмай овқатланадиган бўлиб қолган.

"Бу [семириб кетиш] карантинда спорт билан шуғулланишга ҳаракат қилсак ҳам барчамизга рўбарў келади", деди француз мураббий ва парҳезшунос Жулиан Мерсье.

Қайд этилишича, ортиқча вазн болаларга ҳам таҳдид солади.

Аммо шунга қарамасдан, мутахассисларнинг таъкидлашича, қўшимча килограммдан қутулиш мумкин. Буни амалга ошириш учун кундалик режимга риоя қилиш, мувозанатли ва вақтида овқатланиш, сифатли, шунингдек, фойдали таомлар истеъмолини ошириш ҳамда имкон қадар уйда спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.

Киритилди: 09:48 05.04.2020. Ўқилди: 7004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!