Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган "афсоналар"

Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган  "афсоналар"

MedicalNewsToday нашри коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган 24 та миф, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ҳақида хабар тарқатди. Бу ҳақда "hujayrauz" телеграм каналида маълум қилинди.

1. Терига сепилган спирт ёки хлор эритмалари вирусни ўлдиради.
Мутахассислар терига айнан хлор ва спиртни сепишни тавсия этишмаяпти. Улар оғиз ёки кўзга кириб кетса аксинча зиён келтириши айтишмоқда. Баъзилар спирт вирусни ўлдиради деб спирт ичмоқда, бу эса мутлақо хато тушунча.

2. Фақат қариялар ва ўрта ёшлилар хавф остида

Бу ҳам янглиш фикр, SARS-CoV-2 ҳам бошқа вируслардек ёшидан қатъий назар барчани бирдек зарарлайди. Фақат қариялар, азалдан саломатлиги билан муаммолари бўлганлар, жумладан диабет, астма каби касалликлар билан оғриб юрганлар кучлироқ касалланмоқда.

3. Болаларга COVID-19 билан оғримайди.

Юқорида айтилганидек барча бирдек вирус юқтириши мумкин. Лекин асосан катталарда вирус асоратлари оғир кечмоқда, болаларда бу вирусга қарши ҳеч қандай иммунитет йўқ. Тадқиқотлар аслида болаларнинг вирус юқтириш эҳтимоли юқори эканлигини айтишар экан, уларда катталардан фарқли равишда касаллик белгилари оғир кечмайди. Кеча АҚШ да коронавирус юққан илк кичкина болача вафот этгани хабар қилинди. 

4. COVID-19 худди гриппга ўхшайди.

Ҳа, ҳозирги коронавируснинг кўпгина симптомлари гриппникига ўхшайди. Иккисида ҳам иситма, бош оғриқ, йўтал каби белгилар бор, лекин гриппда ўлим фоизи 0,01% холос. COVID-19 да эса айни вақтда ўлим фоизи 4% дан ошган.

5. COVID-19 юққан барча вафот этади.

Бу ҳам ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар. Сўнгги ҳисоботида Касалликларни назорат ва профилактика қилиш бўйича Хитой маркази, COVID-19 ҳолатларининг 80,9 фоизи  енгил ҳолатда кечади деган хулосани айтди. Шунингдек, ЖССТ ҳам одамларнинг 80 фоизга яқини касалликнинг нисбатан енгил шаклига дучор бўлишини, бу эса касалхонада махсус даволанишни талаб қилмаслигини айтиб ўтган.

6. Ит ва мушуклар коронавирусни тарқатади.

Ҳозирда бу борада маълумотлар ниҳоятда кам. Лекин Гонконгда коронавирус юқтирган бир кишининг итига вирус юққани аниқланган. Бироқ итда ҳеч қандай симптом кузатилмаган. Буюк Британиянинг Ноттинҳем университетининг молекуляр вирусология бўйича  профессори Жонатан Болл бу ҳақида "Биз аввало реал инфекция ва шунчаки вирус учраш ҳолатини фарқлаб олишимиз керак. Мен ҳамон бу ҳолат одамлар орасидаги касалликнинг кенг тарқалиб кетишидаги ўрни ҳақида ўйлаяпман, лекин шуни айтишим керакки тарқалиш асосан одамдан одамга йўли билан кечмоқда. Ўйламайманки, итлардан одамларга вирус тарқалиб катта масштабга етади, аксинча касалликнинг тарқалишида асосий ташувчи бу одамлардир" дейди.

Киритилди: 23:09 29.03.2020. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!