Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус энг кўп тарқалаётган давлат номи айтилди

Коронавирус энг кўп тарқалаётган давлат номи айтилди

Мьянма коронавирус ҳаддан ташқари кўп тарқалган давлатга айланмоқда. Бу ҳақда БМТнинг мамлакат бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюс огоҳлантирди, деб ёзади The Guardian.

Мамлакатдаги эпидемик вазият, сиёсий ва иқтисодий инқироз билан бир қаторда, бутун минтақада CОВИД-19 эпидемияси пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Эндрюснинг таъкидлашича, февраль тўнтаришидан бери Мьянмадаги эмлаш дастури тўхтаб қолган, аҳоли синовдан ўтказилмаган ва шифохоналар шифокорларнинг иш ташлаши туфайли деярли ёпилган.

Вазият шундан иборатки, Мьянма дунё аҳолисининг учдан бир қисми яшайдиган мамлакатлар билан чегарадош. «Вирус миллат, чегаралар, мафкуралар, сиёсий партияларни ҳисобга олмайди. У ҳеч қандай фарқларга аҳамият бермайдиган "қотил», - дея хулоса қилди махсус маърузачи.

1 февраль куни Мьянмада давлат тўнтариши содир бўлди. Ҳарбийлар кузги сайловлар натижаларидан рози бўлмадилар, унда ҳукмрон Демократия учун Миллий Лига партияси ғалабани қўлга киритганди. Ҳарбийлар ҳукумат тарқатилишини эълон қилди ва Мьянма президенти Вин Мьин ва партия маслаҳатчиси ҳамда ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган партия раҳбари Aун Сан Су Чжини ҳибсга олди. Бироз вақт ўтгач, мамлакатда ағдарилган ҳукуматни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари бошланди. Намойишчиларни тарқатиб юбориш пайтида полиция бир неча бор ўқ узди.

Киритилди: 00:34 29.07.2021. Ўқилди: 7144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!