Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус: дунё яна бир жиддий муаммога дуч келди

Коронавирус: дунё яна бир жиддий муаммога дуч келди

Бутун дунёда турли мамлакатларнинг аҳолиси ва ҳукумати COVID-19 коронавируси сабаб яна бир муаммога дуч келди, деб ёзмоқда "Дарё" нашри.

Бу норасмий ишловчилар сектори муаммоси — бутун дунёдаги ЯИМнинг қарийб чорак қисми уларнинг даромадига тўғри келади.

Ҳукуматлар коронавирусдан талафот кўрган соҳалар, корхоналарга кўмак бериш дастурларини ишлаб чиқмоқда, хусусан, ишлаб чиқаришни тўхтатган ва ходимлар сонини қисқартирган муассасаларга ёрдам беришга уринмоқда. Бироқ бу каби дастурлар хуфиёна иқтисодиётга ва унда банд бўлган одамларга тааллуқли эмас.

Норасмий ишлаётганларнинг кўпчилиги давлат органларида рўйхатдан ўтмаган ва ижтимоий ёрдамдан фойдалана олмайди. Меҳнат ресурсларига талабнинг камайиши, карантин эълон қилингани туфайли ўз фаолият йўналишини ўзгартирмоқда. Улар масофадан туриб ишлаш режимига ўта олмайди.

2015 йилда Халқаро валюта жамғармаси глобал хуфиёна иқтисодиётнинг расмий ЯИМдаги улуши 31,9 фоиз деб баҳолаганди. 2019 йилда хуфиёна иқтисодиётнинг улуши 30 триллион долларни ташкил этди.

G20 давлатларининг молия вазирлари, марказий банклари раҳбарларининг фикрича, вазиятни ҳал этишда ривожланаётган мамлакатларнинг қарздорлигини заифлаштириш, давлат ва корпоратив қарзни камайтириш самара бериши мумкин. Кредиторларга ҳозирда тўланаётган маблағлар муаммолар ечимига, жумладан, нотенгликни бартараф қилишга ҳамда кам таминланган оилаларга ёрдам беришга сарфланади.

Айрим давлатларнинг ҳукуматлари бу каби қарорларни мустақил қабул қилмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий сектори манфаатларини нотижорат ташкилотлар қўллаб-қувватламоқда. Жанубий Африка Республикасида хуфиёна иқтисодиётда банд бўлган аҳолига грантлар ажратилмоқда. Ушбу маблағ эвазига фуқаролар ўз-ўзини изоляция қилиб, даромадининг муайян қисмини йўқотишдан сақлаб қолади.

Киритилди: 15:45 04.04.2020. Ўқилди: 6949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!