Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Конорда яна ишкал: Собиқ UFC чемпиони машҳур одамни дўппослади

Конорда яна ишкал: Собиқ UFC чемпиони машҳур одамни дўппослади

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг хурмача қилиқлари давом этмоқда.

Бу сафар италиялик таниқли ди-жей ва телебошловчи Франческо Фаччинетти ирландияликнинг "қурбони"га айланди. Конор Ватинканда ўтган маросим чоғида Фаччинеттининг бурнини синдириб қўйди. Франческо ва унинг рафиқаси бўлиб ўтган воқелик ҳақида ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган.

"Тунги соат 2:30да мистер Макгрегор менга ҳужум қилди. Конор ўнлаб гувоҳлар, тансоқчилари ва менинг дўстларим кўз ўнгида юзимга тарсаки туширди. Бунинг натижасида тишим ва бурним синди. Унгача икки соат давомида яхши кайфиятда гаплашиб ўтиргандик. Лекин кутилмаганда, ҳеч қандай сабабсиз менга ҳужум қилиб қолди. Бу ҳақида лом-мим демоқчи эмасдим. Лекин одамларни унинг тажовузкор эканидан огоҳ этишни лозим топдим", - деди италиялик жабрдийда телебошловчи.

Франческо Фаччинетти бўлиб ўтган ҳолат юзасидан судга мурожаат қилишини айтган.

"Мени ҳеч қандай сабабсиз калтаклашди. Менга тушган зарбани бошқалар ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Конор қўпол, ваҳший одам. Шу сабабдан хам уни судга бераман".

Италиялик телебошловчининг рафиқаси ҳам кечаги воқейликка ўз муносабатини билдирди.

"Конор бизни бошқа оқшомга таклиф қилди, Франческонинг жавоби ижобий бўлди, "Жуда яхши, кетдик", лекин шу заҳоти зарба қабул қилиб олди. Бахтига у Макгрегорга яқин турганди, акс ҳолда зарбанинг таъсири кучлироқ бўларди. Франческо кутилмаган зарбадан аввал столга, кейин ерга қулади. Аввалига мен бу шунчаки ҳазил, олдиндан режалаштирилган саҳна кўриниши бўлса керак деб ўйладим. Макгрегорнинг дўстлари эримни деворга тираб олишганидан кейин вазият жиддий эканини тушуниб етдим. Конор Франческони яна уришга уринарди. Кейин бизни олиб кетишди. Франческо қонга беланганди. Зўрвон Макгрегор 26 октябргача Италияда бўлади. Агар уни кўриб қолсангиз, яқинига йўлаб юрманг. Дастхат ҳам сўраманг. У хавфли одам".

Эслатиб ўтамиз, бир ойча олдин Конор Бруклинда ўтган MTV тақдирлаш маросимида ҳам жанжалга сабабчи бўлганди. Ўшанда у Machine Gun Kelly ёки MGK номи билан машҳур бўлган америкалик қўшиқчи Колсон Бэйкерни дўппослаганди.

Киритилди: 17:07 18.10.2021. Ўқилди: 6216 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!