Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Когон туманидаги колл-марказ оператори пора билан қўлга олинди.

Когон туманидаги колл-марказ оператори пора билан қўлга олинди.

Очиқ судда судланувчи — Республика шошилинч ёрдам тиббий-илмий марказининг Бухоро вилоят филиали колл-маркази оператори бўлиб ишлаган З. Н.нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланмаган З. Н. ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаро Л. Б.ни алдаган.

Унинг ишончига кириб, тез тиббий ёрдам бўлимида ишловчи юқори мансабдаги танишлари орқали колл-марказга ишга киритиб қўйишини айтган. Ва бунинг эвазига ундан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Л. Б. фуқаро З. Н.нинг хатти-ҳаракати ноқонуний эканини тушуниб, ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Л. Б.га кимёвий ишлов берилган пуллар ва аудиоёзув қурилмаси берилган. Ҳамма нарса режага асосан амалга оширилиб, З. Н. «Когон туман электр таъминоти» корхонаси олдида пулни олган пайтида 2 000 АҚШ доллари билан ушланган.

Судланувчи қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Ўз ҳаракатларини тасдиқлаб, қонуний енгиллик сўраган. З. Н.нинг аёл кишилиги, чин дилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарликка оид вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Киритилди: 15:42 02.12.2025. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!