Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Китоб туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлди

Китоб туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 19:00 лар атрофида Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида фуқаро Ж.Т. бошқарувида  давлат рақами 70 G 445 NА бўлган «Neksiya 3» автомашинасини Тошкент-Китоб йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб,  рўл бошқарувини йўқотади ҳамда ағдарилиб кетиб, ЙТҲни содир этади. 

Натижада ҳайдовчи Ж.Т «бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши» билан тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилади, аммо шифокорларнинг тезкор саъй-ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари туфайли оламдан кўз юмади. 

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. 

Дастлабки суриштирув хулосаларига кўра, ушбу йўлнинг ҳавфли бурилиш қисмида марҳум автомобилда юқори тезликда ҳаракатланган ва натижада бошқарувни йўқотиб йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган бўлиши мумкин.

Киритилди: 18:42 01.04.2021. Ўқилди: 2475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!