Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Кино санъати” журналининг илк сони чоп этилди

“Кино санъати” журналининг илк сони чоп этилди

Ўзбеккино Миллий агентлиги муассислигидаги Кино санъати журналининг 1-сони нашр этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар пресс-клуби да журналнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирга таниқли кинорежиссёрлар, устоз санъаткорлар, халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Тақдимот маросимида таъкидлаганидек, Кино санъати журналининг нашр этилиши соҳа мутахассислари, талаба ва мураббийлар, олимлар, кино ихлосмандлари учун эркин ижод минбари, илмий қўлланма бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Журнал илк нишона сониданоқ ўқувчилар эътиборини қозонди. У Nostalgie , Йўл бошида , Устун , Очиғини айтганда сингари ўнлаб қизиқарли рукнлардан ҳамда бадиий-публицистик мақолалардан иборат. Унинг дизайни ва мақолалар мазмуни кино олами билан ҳамоҳанг.

68 саҳифадан иборат мазкур журнал йилда 4 марта чоп этилади. Журналнинг 1-сони 3 минг нусхада босилган.

Manba: xs. uz

Киритилди: 19:40 21.04.2019. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!