Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифаси берул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
? уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
? ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
? республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
? Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
? ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
? I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
? ёлғиз кексалар;
? пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:
? ариза;
? паспорт нусхаси;
юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
? тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

✅ ҳар йили (навбат асосида):
? уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
? республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
? Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
? ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
? шахсларга;
? ёлғиз кексаларга;

✅ икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
? уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
? ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
? I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
? санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Киритилди: 14:33 10.04.2019. Ўқилди: 1637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!