Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Инга хотинининг беҳаё суратларини жўнатишди

Ким Чен Инга хотинининг беҳаё суратларини жўнатишди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореядан юборилган рафиқасининг провокацион суратлари туширилган варақалардан ғазабланган. Бу ҳақда Daily Mail Россиянинг КХДРдаги элчиси Aлександр Мацегорга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу суратлар Жанубий Кореядан шарлар орқали юборилмоқда. Суратларда КХДР етакчисининг рафиқаси Ли Соль Чжунинг рафиқаси уятсиз ҳолатда тасвирланган. Хусусан, ташвиқот материалларида Ким Чен Иннинг рафиқаси гўё беҳаё фильмда рол ўйнаганлиги қайд этилган.

Мацегорнинг сўзларига кўра, Кимнинг "хотинига қаратилган ғайриинсоний, ҳақоратли ташвиқот" варақаларда босилган. Aйнан шу тасвирлар КХДР расмийларининг 16 июнь куни Кэсон шаҳридаги кореялараро алоқа идорасини портлатишига сабаб бўлган, деб ёзади Daily Mail.

Aввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Кореяга қарши ҳарбий операциялар ўтказиш режасини кейинга қолдиришга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 15:13 01.07.2020. Ўқилди: 21933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!