Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Киев биринчи марта урушни тугатиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар сценарийсини жиддий муҳокама қила бошлади

Киев биринчи марта урушни тугатиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар сценарийсини жиддий муҳокама қила бошлади

Киев биринчи марта урушни тугатиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар сценарийсини жиддий муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда Der Spiegel хабар берди.

"Украина ҳукумати Киев ҳудудий ён босиши мумкин бўлган Россия билан можарога барҳам бериш сценарийсини муҳокама қилмоқда", деб ёзади Der Spiegel журнали украиналик юқори мартабали амалдорга таяниб.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, илгари Киевда ғалаба Россиянинг “сўзсиз таслим бўлиши”, деб ҳисобланган. "Аммо имтиёзларсиз ғалабага эришиш имконсиз. Келишув Россия учун ҳам фойдали бўлиши керак", дея украиналик расмийнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

У Украина ҳарбийларининг жанговар руҳи пасайгани ва жамиятдаги бўлинишга ишора қилди. "Прогноз ёмон. Одамлар жанг қилишни хоҳламаяпти", — дейди Der Spiegel суҳбатдоши.

Унинг фикрича, АҚШ президентлик сайловларида ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, Ғарб давлатларининг Киевни қўллаб-қувватлаши аста-секин камаяди.

Киритилди: 10:34 13.10.2024. Ўқилди: 3300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!