Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Кейинги йилларда ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди"

"Кейинги йилларда ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди"

11 июнда  Халқаро пресс клуб навбатдаги сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказди. Унда иштирок этган Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов шундай фикрларни билдирди:


– Билимни ўқитувчи бермайди, уни ўқувчининг ўзи изланиб, ўқиб олиши керак. Аксарият йигит-қизларда мустақил билим олиш уқуви йўқ. Бунинг учун ўзимиз айбдормиз. Негаки, ундан дарсларни сўраш, имтиҳонларни адолат ва шаффофлик билан ўтказишга ҳаракат қилмаганмиз. Бир неча йилдан буён талабаларнинг баҳо олиши ошна-оғайинчилик орқали бўлиб қолди. Натижада ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди.


Таълим сифатини ошириш учун йигирма йилда ўн икки марта ўқув режаси ва маъруза матнлари алмаштирилди, аммо натижа ижобий томонга ўзгармади. Ҳатто, чет эллик профессор-ўқитувчиларнинг дарсликларини таржима қилиб берсак, ёшлар ақлли бўлиб қолар, дея бу амални ҳам жорий этдик, бироқ натижа бўлмади. Аниқроғи, асосий масала ечилмаяпти. Яъни, талабани мустақил билим олишга ундайдиган тизим йўлга қўйилиши керак. Бу эса оғир масала. Нима учун деганда ким биландир ёмон муносабатда бўлишга тўғри келади...

Киритилди: 16:00 11.06.2019. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!