Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Келинг, туғилган болангизни ўлдирамиз!»

«Келинг, туғилган болангизни ўлдирамиз!»

Хавотирга тушган аёл гинеколог ҳузурига шошилиб кирди:

— Доктор менда жиддий муаммо бор. Сизнинг ёрдамингиз керак. Болам туғилганига ҳали йил ҳам тўлмади, лекин мен яна ҳомиладорман. Болаларимнинг ёши деярли тенг бўлишини хоҳламайман.

— Хўп. Хўш, мендан нима ёрдам керак сизга?!

— Менинг ҳомиладорлигимни тўхтатсангиз, яъни аборт қилсангиз. Бу иш сизнинг қўлингиздан келади!

Доктор бир оз сукут сақлаб, шундай деди:

— Менда бундан ҳам яхшироқ фикр бор. Бу сизнинг фикрингиздан ҳам яхши. Соғлиғингизга ҳам зарари йўқ.

Аёл доктор уни тушинганидан хурсанд бўлиб юзига табассум кирди. Доктор гапида давом этди:

— Мен шундай нарсани таклиф қиламанки, сизга бирданига иккита фарзандга қараш керак бўлмайди. Келинг, дунёга келган фарзандингизни ўлдирамиз. Шунда сиз қорнингиздаги фарзанд дунёга келгунича бироз бўлса ҳам дам олволасиз. Нима фарқи бор? Барибир, иккита фарзандингиздан биттасини ўлдиришимиз керак-ку… Дунёга келганини ўлдирсак, соғлиғингизга ҳам хавф туғдирмайди.

Аёл даҳшатга тушиб шундай деди:

— Йўқ, доктор! Бу ахир даҳшат-ку! Тирик фарзандни ўлдириш жиноят-ку!

— Тўғри, гапингизга қўшиламан. Лекин сиз шу жиноятга қўл уришга тайёр эдингиз-ку! Нима фарқи бор?! Қориндаги фарзандни ўлдирасизми ёки дунёга келганиними?! Барибир, иккиси ҳам жиноят-ку!

Аёл қилган хатосини тушуниб йиғлаб юборди. Доктор эса уни нотўғри йўлдан қайтарганидан хурсанд эди.

Киритилди: 18:52 23.01.2020. Ўқилди: 4619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!