Фармон билан “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
⏳ Форум доирасида истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳар йили 1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.
📙 Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
➖ долзарблик;
➖ ўзига хослик;
➖ имкониятлилик;
➖ таъсирчанлик;
➖ тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиш.
📝 Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Президент иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.