Москвада автобус ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган пенсионерни уриб кетди. Кейин эса ундан ўлмасликни сўради.
Aвтобусга ўрнатилган видеорегистратор томонидан олинган видеолавҳада йўлни кесиб ўтаётган аёлни автобус уриб юборганини кўриш мумкин. Бир неча сониядан сўнг транспорт секинлашди ва ҳайдовчи автобусдан тушди. Кейин тиз чўкиб, йиғлай бошлади ва жабрланувчини "буви" деб чақириб, ўлмаслигини сўради.
Aёл айни дамда касалхонада, унинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган.