Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кечки вақтда овқат ейиш юрак саломатлиги учун хавфли?!

Кечки вақтда овқат ейиш юрак саломатлиги учун хавфли?!

Инсон организми кечки вақт ейилган овқатдан тўйимли моддаларни ўзлаштиришга мослашмаган. Шу сабабли кечки вақт овқатланиш зарарли ва аёлларда юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик кардиолог Эвелина Грейвер маълум қилди.

“Бизнинг организм нафақат кечки соатлар овқатни ҳазм қилишга мослашмаган, балки биз кечаси камроқ ҳаракат қиламиз ва шу сабабли истеъмол қилинувчи энергия калориялар кўринишида сарфланмайди”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Грейвернинг таъкидлашича, бу моддалар алмашинуви, циркад ритм, кортизол ва инсулин ишлаб чиқилишига салбий таъсир қилади.

Маълум қилинишича, Колумбия университети олимлари ёши ўртача 33 бўлган 100 дан кўпроқ аёл иштирокида тадқиқот ўтказишган. Синалувчилар мутахассисларга қандай овқатлар ейишга одатланишгани ва қандай вақтда овқатланишлари ҳақида маълум қилишган.

Аниқланишича, соат 18:00дан кейин овқатланганлар юрак-томир тизими муаммоларига дуч келишган. Уларда юқори қон босими, вазннинг юқорилиги ва қонда шакар айланиши кучсизлангани қайд қилинган.

Тадқиқотнинг кўрсатишича, соат 18:00дан кейин қанчалик кўп овқат ейилса, юрак саломатлиги шунчалик ёмонлашган.

Киритилди: 18:46 14.11.2019. Ўқилди: 3489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!