Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин! Ўзбекистонда эртадан нималарга рухсат берилади?

Карантин! Ўзбекистонда эртадан нималарга рухсат берилади?

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилган эди. Шу билан бирга эртага, 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

"Қизил" ҳудудларда:

– риелторлик фаолияти;

– реклама ва маркетинг фаолияти.

"Сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

– автомактаблар фаолияти;

– давлат ташкилотларида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти.

"Яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

– санаторийлар, панционатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (ҳостеллар бундан мустасно);

– спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

– оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

Бунда маросимлар фуқароларнинг уй-жойида 30дан кўп бўлмаган меҳмон иштирокида ўтказишга рухсат берилади. Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

"Яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, панционат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни ташиш учун вилоятлараро автобуслар ва туристик ташкилотлар автобуслари қатновига рухсат берилди.

Автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозим;

– автобуслар вилоятларо қатновларда «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

– автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Киритилди: 16:30 31.05.2020. Ўқилди: 8823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!