Испаниянинг Барселона шаҳрида коронавирус инфекцияси эпидемияси билан курашиш учун ўтказилган карантин тадбирида жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда Испаниянинг "Olive Press" нашрига таяниб, "Pink News" хабар бермоқда.
Фуқаро кийимида бўлган бир нечта милиция ходимлари жиноий гуруҳ тўпланган жойни аниқлаб, янги аъзолар сифатида ташриф буюришди. Эшик қўнғироғини босишганида гуруҳ вакиллари янги аъзолар деб ўйлаб, ичкарига таклиф қилишди. Улар келганида квартирада 30 га яқин эркак тўпланган, улар гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб, бошқа жирканч ишларни амалга оширишни режалаштираётганларини айтишди. Улардан баъзилари полиция олдида гиёҳванд моддалардан татиб кўришди ҳам.
Кейинроқ хонага формада кириб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гуруҳни қўлга олди. Гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш билан боғлиқ моддалар бўйича айблов қўйилди. Жиноий гуруҳ аъзоларидан бири йўтала бошлади. Уни текширишганида коронавирус аломатлари топилмади ва у ҳам ҳибсга олинди.