Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Карантин назорати кучайтирилди: ниқобсиз шахслар жамоат транспортларига қўйилмайди

Карантин назорати кучайтирилди: ниқобсиз шахслар жамоат транспортларига қўйилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Киритилди: 17:58 22.06.2021. Ўқилди: 4081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!