Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Карантин! Навоийда “намозхона” ташкил этиб, ваъзхонлик қилиб келаётган эркак қўлга олинди

Карантин! Навоийда “намозхона” ташкил этиб, ваъзхонлик қилиб келаётган эркак қўлга олинди

Бутун дунё бўйлаб ҳукм сураётган эпидемиологик вазият бизнинг мамлакатимиз фуқаролари соғлиғига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Юртимизда жорий этилган карантин тартиб-қоидалари эса, мазкур ҳолатда аҳолининг саломатлигини асрашдаги мураккаб вазиятнинг ечимидир. Халқимиз бирдамликда ушбу офатга қарши курашаётган бир пайтда, таассуфки, баъзи фуқароларимиздаги лоқайдлик, бепарволик ҳисси, қоидаларнинг қасддан бузилиш ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбири давомида аниқландики, 1939 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 10 нафар фарзанди бор, нафақахўр, ҳозирда Кармана туманидаги “Каттамачит” МФЙда истиқомат қилиб келаётган С.Ф. махсус диний билимга эга бўлмасдан, тегишли ташкилотнинг рухсатисиз, 6 нафар маҳалладошлари – 1954 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 5 нафар фарзанди бор, нафақахўр К.У., 1953 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 5 нафар фарзанди бор, нафақахўр П.З., 1960 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 3 нафар фарзанди бор, нафақахўр А.Й., 1960 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 4 нафар фарзанди бор, нафақахўр Т.О., 1958 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 2 нафар фарзанди бор, нафақахўр Ш.В. ҳамда 1949 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 4 нафар фарзанди бор, нафақахўр У.М.лар иштирокида карантинда ўзининг яшаш хонадонида “намозхона” ташкил этиб, диний тушунчаларни тарғиб қилишга қаратилган ваъзхонликлар ўтказиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Ф.га нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-, 201-моддаси билан ҳамда бошқа намозхонларга Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонун доирасида тегишли тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумки, 2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тегишли Фатвосига кўра, “каронавирус” пандемияси сабаб, жомеъ масжидларида жамоа бўлиб намоз ўқиш вақтинчалик тўхтатилиб, намозхонларга ўз уйларида намоз амалларини якка ҳолда адо этишлари ҳақида тавсия берилган ва айнан ушбу кўрсатмалар барча ОАВда бот-бот такрорланмоқда. Нуроний отахонларнинг икки дунё саодатига эришиш ниятидаги эзгу амалларини тўғри баҳолаймиз. Бироқ, кучли епидемия фуқароларимиз саломатлигига жиддий хавф солаётган айни таҳликали вазиятда ўрнатилган чекловларга амал қилиш ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги бурч ва масъулиятдир. Зеро, тоат-ибодат амалларини уйда ўтказиб, иймон-эътиқод бутлигини сақлаш билан бирга, ўзининг ва яқинларининг саломатлигини асраш энг эзгу амаллардан биридир.

Манба: darakchi.uz

Киритилди: 19:10 30.05.2020. Ўқилди: 3824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!