Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Карантин ҳазиллари

Карантин ҳазиллари

Карантинда мунтазам равишда югуриш спорти билан шуғулланаман – дивандан музлатгичгача.

***

- Карантин ҳеч ҳам зерикарли эмас-да. Чалғийман десангиз, бекорчи ишлар қалашиб ётибди. Мени бошқа нарса қийнаяпти, қанақасига бир пакетдаги 1 кг гуруч – 2789 та дона, иккинчисида – 2804 дона бўлиши мумкин?!

***

Карантинда қай бири даҳшатлироқ эканлигини билмай ҳам қолдим: тана ҳароратимни ўчашми ёки оғирлик вазнимними?

***

Карантинда бекорчиликдан хотиним билан гаплашиб қолдим. Ҳм, билмаган эканман, яхши хотин экан!

***

“Карантин, карантин, дейсизлар. Ҳақиқий карантин нима эканлигини сизлар қаёқданам билардингиз?!” – деб ҳайқирди Робинзон Крузо.

***

Агар карантин давом этаверса, мактаб ва боғчалар ёпиқ тураверса, ота-оналарнинг ўзлари олимлардан аввал вацинани яратади.

Киритилди: 12:09 11.07.2020. Ўқилди: 5085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!