Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Канадада «Ал-Ақсодаги бир кеча» фильмининг намойиши бўлиб ўтди​​​​​​​

Канадада «Ал-Ақсодаги бир кеча» фильмининг намойиши бўлиб ўтди​​​​​​​

Канадада режиссёр Аброр Ҳусайн томонидан Фаластиндаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи «Ал-Ақсодаги бир кеча» фильмининг намойиши бўлиб ўтди.

Фильмнинг намойиши Канададаги етакчи гуманитар ташкилотлардан бири бўлган Islamic Relief Canada ташаббуси билан халқаро ҳамжамиятни Исроил ҳукумати томонидан босиб олинган Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида, шунингдек, Ғазо секторида содир этилган қонунбузарлик ва зўравонлик тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган.

2019 йилда суратга олинган фильм биринчи маротаба Онтарио штатининг Хамилтон шаҳрида томошабинларга тақдим этилди.

Анадолу агентлигига берган интервюсида, Islamic Relief Canada хайрия ташкилотининг координатори Ибтихаж Хоннинг айтишича, акция мақсади Фаластинга ёрдам йиғиш эмас, балки Канада жамоатчилигини Яқин Шарқдаги жараёнлар тўғрисида хабардорлигини оширишдир.

Ўз навбатида, Хамилтон шаҳри масжиди имоми Месуд Тўра Фаластинни "Ислом дунёсининг қонли яраси" деб атаган. Имом Канададаги собиқ мактаб-интернат ҳудудидан топилган ўнлаб болаларнинг қолдиқлари билан таққослаган.

«Болалар бугун ҳам ҳалок бўлмоқдалар. Икки ҳафта олдин юзлаб фаластинликлар, шу жумладан, 66 нафар болалар бутун цивилизациялашган дунё олдида қатл этилди. Жаҳон ҳамжамияти Шарқий Қуддус, Ғазо ва Фаластиннинг бошқа ҳудудларида юз бераётган фожиали воқеалардан сабоқ олиши керак», - деган имом.

Киритилди: 22:31 06.06.2021. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!