Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Калтакланган" фуқаро, шапка кийган ГАИ": ижтимоий тармоқлардаги видео лавҳалар юзасидан маълумот берилди (ФОТО)

"Калтакланган" фуқаро, шапка кийган ГАИ": ижтимоий тармоқлардаги видео лавҳалар юзасидан маълумот берилди (ФОТО)

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Мана ўша начальник ГАИ Тошбоевнинг видеоси" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, 2020 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида ушбу туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори У.Тошбоев ва бир неча ЙПХ ходимлари иштирокида қўшма рейд тадбири ўтказилганлиги, рейд давомида туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори У.Тошбоев бодикамерасиз хизмат олиб борганлиги ҳолати видео лавҳада акс этган.

Мазкур видео лавҳа юзасидан ҳозирги вақтда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

"Калтакланган" фуқаро, шапка кийган ГАИ": ижтимоий тармоқлардаги видео лавҳалар юзасидан маълумот берилди (ФОТО)

Ижтимоий тармоқ

Шунингдек, жорий йилнинг 18 январь куни ижтимоий тармоқда "Чопон кийган ГАИларни кўрадиган кунимиз келмаса бўлди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.Махмудов совуқ об-ҳаво сабаб фуқаролик бош кийимида хизмат олиб борганлиги ҳолати акс этган.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

"Калтакланган" фуқаро, шапка кийган ГАИ": ижтимоий тармоқлардаги видео лавҳалар юзасидан маълумот берилди (ФОТО)

Ижтимоий тармоқ

Шунингдек, жорий йилнинг 18 январь куни ижтимоий тармоқда "3 нафар ГАИ ходимлари фуқарони калтаклашмоқда. Ҳолат Бухоро Жондорда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 4 январь куни Бухоро вилояти, Жондор туманида ИИБ ЙҲХБ ходимлари А.Мақсудов, Б.Раҳмонқулов ва А.Хасановлар томонидан соат 14:30ларда, ушбу туман Бўрибоғи кўчасида "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи И.М.нинг оғиз бўшлиғидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги боис ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтишга таклиф этилган. Ҳайдовчи ушбу вазиятда автомобилдан тушиб пиёда қочишга уринган. Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилган. Нарколог шифокор томонидан берилган хулосага кўра, ҳайдовчи И.М.нинг мастлик ҳолати тасдиқланган ва ЙПХ ходими томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилган.

"Калтакланган" фуқаро, шапка кийган ГАИ": ижтимоий тармоқлардаги видео лавҳалар юзасидан маълумот берилди (ФОТО)

Ижтимоий тармоқ

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қўшимча хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текширувлари хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Белгиланган қарор ва буйруқ талабларидан четга чиққан ходимларга қатъий интизомий жазо чораларини кўриш таъминланади.

Киритилди: 13:34 18.01.2021. Ўқилди: 4791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!