Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кафолат хати учун 50 000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди

Кафолат хати учун 50 000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди

2019 йил 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ж.Н. республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига мурожаат қилиб, унда Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли А.Х. ва Қизилтепа туманида яшовчи 55 ёшли Р.Я.лар унга “2019 йил Обод қишлоқ” Давлат дастурига асосан Конимех тумани Кўкча массивида қурилиши режалаштирилган 4 та қурилиш  объектлари учун Конимех туман хокими номидан кафолат хати олиб бериш эвазига ундан 50 000 АҚШ доллари талаб қилаётганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.Х. ва Р.Я.лар Навоий шаҳрида жойлашган “Тожмахал” кафесида Ж.Н.дан 50 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.         

 

Киритилди: 11:39 13.07.2019. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!