Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Журналист ва блогерларни ҳақорат қилган Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасидан озод этилди

Журналист ва блогерларни ҳақорат қилган Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди.
Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов мазкур ҳолат бўйича ахборот берди.

–-Риштон туманининг собиқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи телефон орқали суҳбатида номақбул бўлган, тизим раҳбарига ярашмайдиган сўзларни айтган. Бу тиббиёт ходимларини, барчамизни ноқулай ҳолатга солди. Буни тушуниб етган бирлашма бошлиғи ўша куннинг ўзида “ҳақиқатдан ҳам хато иш қилиб қўйганман, тан оламан, ёшлик қилдим. Раҳбар сифатида бу гапларни айтмаслигим керак эди” деган фикрларини билдириб, ўз ҳоҳиши билан ариза ёзди. Аризаси қаноатлантирилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Блогеримиз унинг ҳаракатларидан норози бўлса, белгиланган тартибда суд орқали ҳал қилса мақсадга мувофиқдир.

Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган муносабатда айтилишича, аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди.

Маълум бўлишича, Риштон тиббиёт бирлашмаси бошлиғи аудиохабар тарқалган куни видеомурожаат билан чиқиб, айтган гаплари учун узр сўраган.

Киритилди: 15:36 13.09.2021. Ўқилди: 2944 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!